Бугун 9 октябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Элдор Шомуродов Эронга қарши ўйиндан олдин ўз фикрларини билдирди

Элдор Шомуродов Эронга қарши ўйиндан олдин ўз фикрларини билдирди

Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ—2026 саралаши доирасида Эронга қарши баҳс олиб боради.

Учрашув олдидан терма жамоа футболчиси Элдор Шомуродов ўз фикрларини билдириб ўтди.

Бугун илк машғулотларни бошлаймиз. Ўйинга кам вақт қолди. Ҳамма тайёр.

Катанеснинг терма жамоага ёрдам бера олмаслиги, албатта, нохуш хабар. Бироқ барча керакли кўрсатмаларни ёрдамчилари орқали етказиб турибди. Мураббийнинг нима хоҳлаётганини барча футболчилар яхши тушунади. Шунинг учун ортиқча қийинчилик сезилмаяпти. Ўйлайманки, барчаси яхши бўлади.

Керак бўлиб қолса, албатта, ўзи билан ҳам боғлана оламиз. Лекин ҳали гаплашганимиз йўқ.

Эронга қарши ўйинга жиддий тайёргарлик кўришимиз лозим. Бизнинг устун томонимиз ўз уйимизда ўйнаймиз. Келаётган 2 ўйинда 6 очко учун ҳаракат қиламиз. Ва бунга кучимиз етади, деб ўйлайман.

Ҳали эндигина 2 та тур ўтди. Ҳозир энг муҳими — 3 очко олиш. Жаҳон Чемпионатига чиқиш — асосий вазифамиз. Шунинг учун биринчи ўринми, иккинчи ўринми, бизга фарқи йўқ.

Агар тўғри ёндашсак, Эронга қарши ўйин Қирғизистон билан ўйиндан кўра осонроқ кечади, деб ўйлайман. Қирғизистон кўпроқ ҳимоявий ўйин кўрсатди. Эрон билан эса ўйин умуман бошқача бўлади.

Эрон билан сўнгги йилларда жуда кўп тўқнаш келдик. Ўз ўйинимизни кўрсата олсак, уларнинг қандай тактикада ўйнашини фарқи йўқ.

Эслатиб ўтамиз, Эронга қарши ўйин 10 октябрь куни 19:00 да старт олади.

Киритилди: Бугун 10:25. Ўқилди: 451 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!