Бугун 1 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Элдор Шомуродов 30 ёшда!

Элдор Шомуродов 30 ёшда!

Ўзбек футболининг бугунги кундаги ёрқин юлдузи, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва "Рома" ҳулумчиси Элдор Шомуродов бугун роппа роса 30 ёшни тўлдирди.

Элдор Азамат ўгли Шомуродов 1995 йилнинг 29 июнь санасида Сурхондарё вилояти, Жарқўрғон туманида таваллуд топди. Футболчилик фаолиятини "Машъал"да бошлаган Шомуродов, кейинчалик "Бунёдкор", "Ростов", "Женоа", "Специя", "Кальяри", "Рома" жамоаларида ўйнади.

Элдор Шомуродов Ўзбекистон миллий терма жамоасини сардор сифатида Жаҳон чемпионатининг финал раундига олиб чиққанлиги билан тарих яратди. Миллий терма жамоада 82 учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига 42 та гол урган ва терма жамоамиз рекордчиси саналади. Шомуродов Олимпиада ўйинлари финал раундида Ўзбекистоннинг биринчи голи муаллифидир.

Киритилди: 17:02 29.06.2025. Ўқилди: 512 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!