Бугун 14 апрель, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Елабугада дрон зарбасидан жабрланганларнинг барчаси талабалар

Елабугада дрон зарбасидан жабрланганларнинг барчаси талабалар

Дронлар ишлаб чиқариладиган завод ётоқхонасига берилган зарба натижасида жабрланганларнинг барчаси талабалардир, деб ёзади 116.Ru. Улардан икки нафари 17 ёшда.

2023 йил ёзида “Протокол” нашри ва “РЗВРТ” ютуб-канали қўшма текширув ўтказди, унда маҳаллий “Алабуга Политех” коллежининг 15 ва ундан катта ёшдаги талабалари “Шахедлар”ни йиғишга оммавий равишда жалб қилингани айтилганди. Ишлашдан бош тортган талабаларни ўқишдан четлатиш билан қўрқитганди.

Иш учун талабалар ойига 30-40 минг маош олади. Шу билан бирга, улар кечаю-кундуз баъзида дам олиш ва овқатланиш учун танаффусларсиз ишлашлари керак. Бундан ташқари, ишлаб чиқариш тўғрисидаги маълумотларни талабаларга ошкор қилиш мумкин эмас – бундай банд уларнинг ўқув шартномасида кўрсатилган. Уни бузганлик учун талаба коллежга 1,5-2 миллион рубль миқдорида жарима тўлаши мумкин. 2023 йил бошида икки нафар коллеж талабаси ўз жонига қасд қилганди.

Киритилди: 07:19 03.04.2024. Ўқилди: 698 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!