Бугун 20 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

“Эл-юрт умиди” жамғармаси ва Нидерландиянинг Роттердам Эрасмус университети Тиббиёт маркази ўртасида ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди

A A A
“Эл-юрт умиди” жамғармаси ва Нидерландиянинг Роттердам Эрасмус университети Тиббиёт маркази ўртасида ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди

Жорий йилнинг 4 апрель куни “Эл-юрт умиди” жамғармасида ижрочи директор ўринбосари в.б. Жавохир Ахмедов, Жамғарма бўлим бошлиқлари ҳамда Нидерландиянинг Роттердам Эрасмус университети Тиббиёт маркази Гастроэнтерология ва гепатология бўлими ва лаборатория мудири дотцент Майкель Пеппеленбош ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш юзасидан онлайн учрашув бўлиб ўтди.

Маълумот учун: Роттердам Эрасмус университети халқаро рейтингларда юқори ўринларда туради. THE рейтингида 99, шунингдек, медицина фан соҳаси бўйича рейтингида 47-ўринни эгаллаган.

Роттердам Эрасмус университети — Нидерландиянинг Роттердам шаҳрида жойлашган давлат тадқиқот университети бўлиб, 1913 йилда ташкил этилган. Роттердам Эрасмус университети тиббиёт маркази Европадаги энг йирик ва нуфузли илмий университет тиббиёт марказларидан биридир. Касалхона Нидерландиядаги 8 та университет тиббиёт марказларини ўз ичига олади ҳам энг каттаси ҳисобланади. THE рейтингига кўра, Тиббиёт маркази клиник тиббиёт бўйича Европада 1 ўринни эгаллайди.

Тиббиёт марказида юрак-қон томир касалликлари, клиник генетика, эндокринология, гастроэнтерология, инсон репродуктив тизими, иммунология, микрохирургия, онкология, педиатрия ва вирусология каби устувор мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрлайди. Марказда 13,858 нафар ходим ва 949 нафар мутахассис меҳнат қилмоқда. 4,093 нафар тиббиёт талабалари Эрасмус тиббиёт марказида таҳсил олишади.

Мазкур онлайн учрашувда, Жавохир Ахмедов томонидан Жамғарма ҳақида батафсил маълумот берилди. Учрашув давомида, Соғлиқни сақлаш тизимидаги мутахассислар учун қисқа муддатли, жумладан, 2 ҳафтадан
2 ойгача бўлган муддатда стажировка дастури масаласи батафсил муҳокама қилинди.

Шунингдек, Роттердам Эрасмус университети Тиббиёт маркази билан апрель ойининг охирларида мазкур университетда ўқиш имкониятлари ҳақида онлайн вебинарлар ташкил этишга келишиб олинди.

Учрашув сўнггида, икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини белгиловчи меморандум имзолашга ҳамда ҳар бир стипендиатни ўқиш харажатларидан
20 фоиз чегирмалар олишга келишилди.

Киритилди: 17:01 04.04.2024. Ўқилди: 1104 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!