Бугун 8 август, 2025 йил, жума

O'ZB

Эль-Ниньо ҳодисаси дунё атмосфера ҳаво оқимлари ҳаракатини кескинлаштиришни бошлади

A A A
Эль-Ниньо ҳодисаси дунё атмосфера ҳаво оқимлари ҳаракатини кескинлаштиришни бошлади

Жанубий ярим шарда жойлашган Чилида қиш ойининг энг совуқ даврларида ғайритабиий +39°C иссиқлик кузатилди.

Шимолий ярим шарда эса ҳаво оқимлари ўзини "бошқача тутишни" бошлаб юборган. Хитой шимолидаги жуда юқори иссиқлик фони Корея ярим оролида ғайритабиий юқори ҳароратни тақдим этди. Ундан ташқари, бу юқори ҳарорат Тинч океанидан тўфонни "чақириб", Хитойнинг йирик шаҳарлари сув остида қолмоқда.

Атлантика океани шимолида сув ҳароратининг ҳаддан ташқари исиши ҳам Атлантика ҳаво оқими тебранишларини ўзгартирди. Июль сўнгида совуқ тўлқин фронти Европа марказида кўп ёғин ва бироз юқори тоғликларга қорни улашди. Европа жануби Саҳройи Кабирнинг иссиқ ҳаво тўлқинини қабул қилди.

Эронда август ойи бошида Ахвазда +52 даражагача юқори иссиқлик кутилмалари иш кунининг дам олиш кунларигача кўчирилишига олиб келди. Марказий Осиёда эса иссиқлик тўлқинлари давом этмоқда. Кескинлик ғайритабиий даражада бўлмасада муттасил кузатилаётган бу ҳаво тўлқини кўплаб тармоқлар фаолиятига бироз таъсир кўрсата олмоқда.

Киритилди: 23:49 02.08.2023. Ўқилди: 3139 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!