Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Эквадордаги қамоқхонада тартибсизлик: 44 киши ҳалок бўлди

Эквадордаги қамоқхонада тартибсизлик: 44 киши ҳалок бўлди

Эквадорнинг Санто-Доминго де лос Колорадос шаҳридаги қамоқхонада юз берган тартибсизликда 44 киши қурбон бўлди. Бу ҳақда euronews хабар бермоқда.

Қайд этилишича, 220 дан ортиқ маҳбус қочишга муваффақ бўлган, бироқ полиция уларнинг ярмини қўлга олган.

Расмийларга кўра, тартибсизликлар икки йирик жиноий гуруҳ ўртасидаги жанжал натижасида юзага келган. Шу сабабли, тартибсизликлар аллақачон бир неча бор бошланган: бир йилдан камроқ вақт ичида 350 га яқин одам бир нечта қамоқхоналардаги маҳбуслар ўртасидаги қарама-қаршилик қурбони бўлди.

Сўнгги пайтларда мамлакатни кўча жинояти ва гиёҳванд моддалар савдоси тўлқини қамраб олди, бунга жавобан расмийлар қаттиқ чоралар кўрмоқда. Эквадорнинг учта провинсиясида фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Бундан ташқари, 1500 га яқин қамоқхона назоратчиси ишга олинган.

Киритилди: 04:20 11.05.2022. Ўқилди: 2379 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!