Эквадор Миллий сайлов кенгаши амалдаги президент Даниэль Нобоани президентлик сайловларининг иккинчи босқичида ғолиб деб топди.
Бу ҳақда Миллий сайлов кенгаши раҳбари Диана Атамаинт матбуот анжуманида маълум қилган.
"Биз Эквадор халқига маълум қиламизки, протоколларнинг 90 фоизи кўриб чиқилгач, президентлик сайловларининг иккинчи босқичи натижаларида қайтариб бўлмайдиган тенденция пайдо бўлди. Миллий сайлов кенгаши Миллий демократик ҳаракатлар партиясидан номзодларни (президент ва вице-президентликка) Даниэль Нобоа ва Мария Хосе Пинтони ғолиб деб ҳисоблайди" - дейилади Миллий сайлов кенгаши баёнотида.
Атамаинтнинг сўзларига кўра, овозларни санаб чиқиш натижалари “халқ иродасини тўғри акс эттиради”.
Аввалроқ Нобоанинг сайловлардаги рақиби Луис Гонсалес ўз мағлубиятини тан олишдан бош тортган ва овозларни қайта санашга чақирган эди.
Миллий сайлов кенгаши маълумотларига кўра, протоколларнинг 92,64 фоизини қайта ишлагандан сўнг, сайловчиларнинг 55,88 фоизи Нобоага, 44,12 фоизи Гонсалесга овоз берган. Номзодлар ўртасидаги фарқ 1,1 миллион овоздан кўпроқни ташкил қилади.