Бугун 30 октябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Эксперт: ТДТ қўшма лойиҳа ва ташаббусларни амалга ошириш учун ўзига хос платформа

Эксперт: ТДТ қўшма лойиҳа ва ташаббусларни амалга ошириш учун ўзига хос платформа

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти (СМТИ) бўлим бошлиғи Алишер Кадиров "ТДТ ва Ўзбекистон-Туркия стратегик муносабатларининг истиқболлари" мавзусидаги Ўзбекистон-Туркия давра суҳбати давомида шундай фикр билдирди.

СМТИ эксперти таъкидлаганидек, глобал геосиёсий ўзгаришлар шароитида ТДТ Евроосиё маконида асосий ўйинчига айланиб, туркий мамлакатларни қудратли иқтисодий ва сиёсий иттифоққа бирлаштирмоқда. "Бу фонда Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги алоқалар жадал ривожланиб бораётгани айниқса яққол кўзга ташланади," — деди у.

Шу нуқтаи назардан, у икки томонлама савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликнинг жадал ривожланишига эътибор қаратиб, сўнгги беш йил ичида икки мамлакат ўртасидаги ўзаро савдо ҳажми 1,3 бараварга, Ўзбекистонда Туркия капитали иштирокидаги корхоналар сони 3 бараварга кўпайиб, 1898 тага етганини, Туркиядан тўғридан-тўғри инвестициялар ҳажми эса 10 бараварга ошганини қайд этди. Ўтган йил давомида 260 та янги Ўзбекистон-Туркия қўшма корхонаси ташкил этилди, бу эса Туркияни Ўзбекистондаги қўшма корхоналар сони бўйича бошқа ҳамкорлар орасида учинчи ўринга олиб чиқди.

"Аниқ гапирадиган бўлсак, 2023 йил якунларига кўра, Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 3,1 миллиард долларга етди. Бунга ҳар икки мамлакатнинг ТДТдаги фаол иштироки туфайли эришилди, бу эса қўшма лойиҳа ва ташаббусларни амалга ошириш учун ноёб майдон яратади," — дея изоҳ берди Алишер Қодиров.

Шундай қилиб, СМТИ вакилининг хулосасига кўра, Ўзбекистон ва Туркия савдо алоқаларини мустаҳкамлашга қатъий интилишларини намойиш этмоқда. Эришилган муваффақиятларга қарамай, ҳар икки давлат ўз олдига янада улкан мақсадларни қўйган. Товар айирбошлаш ҳажмини 5 миллиард долларга етказиш мақсадида имтиёзли савдо битими доирасида божхона тарифларини пасайтириш режалаштирилмоқда.

“Узоқ муддатли истиқболда биз янада ҳайратланарли натижага эришмоқчимиз – ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 10 миллиард долларга етказишни мақсад қилганмиз. Товар айирбошлашнинг бундай даражаси мамлакатлар ўртасидаги шерикликни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш салоҳиятига эга бўлиб, уни минтақа иқтисодий ривожланишининг асосий омилларидан бирига айлантиради”, — дея хулоса қилди эксперт.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 29 ноябрь куни Тошкентда «Тараққиёт стратегияси» маркази Туркиянинг «Мармара Гроуп» Стратегик ва ижтимоий тадқиқотлар жамғармаси билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Тошкент давлат шарқшунослик университети вакиллари ҳам иштирок этди. Туркия томонидан Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси ва Туркия парламенти аъзолари қатнашди.

Киритилди: Бугун 18:21. Ўқилди: 157 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!