Бугун 20 ноябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Экология вазирлиги Вазирлар Маҳкамасидан мустақил қўмитага айлантирилди

Экология вазирлиги Вазирлар Маҳкамасидан мустақил қўмитага айлантирилди

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси тизимидан чиқарилди.

Энди у Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси сифатида фаолият олиб боради. Штат бирликлари эса сақланиб қолади.

Бу борада давлат раҳбари янги Фармон ва қарор имзолади:
➖ туризм қўмитаси қайта ташкил этилиб, Экология вазирлиги ҳузуридан мустақил қўмитага айлантирилди;
➖ экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ташкил этилди;
➖ Президентнинг экология бўйича маслаҳатчиси лавозими яратилди;
➖ қўмита “Чиқиндидан ҳоли ҳудуд”, “Тоза ҳаво”, “Яшил макон”, “Эко-маданият” ва “Био мерос” лойиҳалари учун масъул;
➖ “эколойиҳалар фабрикаси” — 15 нафар эксперт билан ташкил этилади;
➖ экополиция ходимлари жисмоний куч, махсус восита ва хизмат қуролидан фойдаланиши мумкин, махсус кийимларга боди камералар ўрнатилади;
➖ 2026 йилдан эътиборан экологик назорат кучайтирилади, онлайн платформа йўлга қўйилади, саноат корхоналари фон мониторинг стансияларини ўрнатиши шарт бўлади;
➖ табиатга зарар етказиш учун имтиёзлар фақат қонун асосида берилади.

Шу билан бирга, аҳоли пунктларида дарахтли ер майдонларини ҳимоя қилиш ва жамоатчилик ташаббуслари учун янги имкониятлар яратилади.

Киритилди: 14:16 19.11.2025. Ўқилди: 429 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!