Баҳром Холхўжаев Экология вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон, биохилмахиллик ва экотуризм сиёсатини юритиш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.
1992 йил Тошкентда туғилган. Мутахассислиги бўйича бакалавр ва магистр даражасига эга. Экология соҳасида бир нечта раҳбарлик лавозимларида ишлаган. Тайинловга қадар Вазирлар Маҳкамасида фаолият юритган.