Бугун 31 январь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Экология қўмитаси ҳаво ифлосланиши юзасидан баёнот берди

Экология қўмитаси ҳаво ифлосланиши юзасидан баёнот берди

Сўнгги кунларда (29–30-январ) мамлакатимизда ноқулай метеорологик шароитлар фонида ҳаво сифати ёмонлашди. Мутахассислар таҳлилига кўра, бунга шамолнинг йўқлиги (штил), паст шамол тезлиги ва ҳарорат инверсияси сабаб бўлмоқда.

Шунингдек, тунги ва эрталабки соатларда ҳарорат инверсияси шаклланиб, совуқ ҳаво қатлами ерга яқин жойлашган, илиқ ҳаво эса юқори қатламларда сақланиб қолган. Натижада ҳавога чиқарилган майда дисперс заррачалар ер юзасининг қуйи чегараларида «қамалиб», шаҳар ҳавосида маълум муддат туриб қолган. Қўшимча равишда, тонгги соатларда туман кузатилиб, ҳаводаги майда аэрозол заррачалари концентрациясини оширган. Туман вақтида атмосфера намлиги юқори бўлиши сабабли PM2.5 заррачалари ҳавода узоқроқ сақланиб, ифлосланиш даражаси янада ортади.

Махсус комиссия экологик рейдлар ва мониторинг тадбирларини туну кун давом эттирмоқда. Ўзгаришлар бўйича Экология миллий қўмитаси ҳамда унинг ҳузуридаги Ўзгидромет агентлиги расмий саҳифалари орқали доимий ахборот бериб борилади.

Киритилди: Бугун 09:01. Ўқилди: 286 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!