Екатеринбургда Мирзо Улуғбек таваллудининг 630 йиллиги нишонланди.
Тадбир Ўзбекистон Бош консуллиги ва “Урал-Ўзбекистон” дўстлик жамияти ҳамкорлигида ташкил этилди, деб хабар берди “Дунё” АА.
Иштирокчилар Мирзо Улуғбек ижоди билан танишди, ўзбек адиб ва мутафаккирларининг ноёб асарлари кўргазмасини томоша қилди.