Европа дипломатияси раҳбари Жозеп Боррел мухолифатдан президентликка номзод ўз мамлакатини Испанияга тарк этишга мажбур бўлганидан кейин "Венесуэлада демократия учун қора кун" ҳақида гапирди.
Европа Иттифоқи Венесуэла ҳукуматидан мухолифат ва фуқаролик жамиятига қарши репрессиялар, ўзбошимчалик билан ҳибсга олиш ва таъқибларни тўхтатиши ҳамда барча сиёсий маҳбусларни озод этишини талаб қилмоқда", — дейилади баёнотда.
Боррелл, мустақил манбаларга кўра, Гонсалес президентлик сайловида мутлақ кўпчилик овоз билан ғалаба қозонганини эслатди.
Эдмундо Гонсалес 8 сентябр куни Испанияга учиб кетди. Бунгача сиёсатчи бир неча кун Испаниянинг Каракасдаги элчихонасида бўлиб, у ерда сиёсий бошпана сўраган. Гонсалеснинг кетишига Каракас прокуратураси уни ҳибсга олиш учун ордер бергани сабаб бўлган. У 28 июл куни мамлакатда бўлиб ўтган президентлик сайловидан кейинги оммавий норозилик намойишлари фонида “ҳокимиятни тортиб олиш” ва “исёнга ундаганлик”да айбланган.