Бугун 20 декабрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

ЕИ Украинага 50 миллиард евро ажратади

A A A
ЕИ Украинага 50 миллиард евро ажратади

"27 давлатнинг етакчилари Украинага Европа Иттифоқи буджети доирасида 50 миллиард евро миқдорида қўшимча ёрдам пакети бўйича келишиб олдилар", — дея маълум қилди Европа Кенгаши президенти Шарьл Мишель ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Reuters агентлигининг европалик дипломатларга таяниб хабар беришича, Украинага ёрдам бўйича келишув пакетни ҳар йили муҳокама қилиш шартини ўз ичига олади ва агар керак бўлса, у икки йилдан кейин қайта кўриб чиқилиши мумкин.

Европа Иттифоқи саммити олдидан Венгрия Бош вазири Виктор Орбан Европанинг ёрдами ҳар йили тасдиқланиши ва қарор бир овоздан қабул қилиниши кераклигини билдирганди.

Шундай қилиб, Венгрия ёки ЕИнинг бошқа бир аъзоси келажакда Украинани қўллаб-қувватлашга тўсқинлик қилиш имкониятига эга бўлиши мумкин.

Киритилди: 21:25 01.02.2024. Ўқилди: 1123 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!