Бугун 14 июнь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

ЕИ Украина ва Молдованинг аъзолик музокараларининг янги босқичини бошлайди

ЕИ Украина ва Молдованинг аъзолик музокараларининг янги босқичини бошлайди

Европа Иттифоқи Украина ва Молдованинг ЕИга қўшилиши бўйича музокараларнинг биринчи кластерини очишга расман розилик билдирди.

Европа Кенгаши раҳбари Антониу Кошта ва Европа комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйеннинг маълум қилишича, душанба куни бўлиб ўтадиган ҳукуматлараро конференция «Асослар» деб номланган биринчи музокаралар кластерини расман ишга туширади.

Ушбу босқич қонун устуворлиги, демократик институтлар ва давлат бошқарувининг асосий тамойиллари каби муҳим йўналишларни қамраб олади. Брюссел бу қарорни икки мамлакатнинг ислоҳотлар йўлидаги саъй-ҳаракатлари ва қатъияти эътирофи сифатида баҳолади.

Киритилди: 21:35 13.06.2026. Ўқилди: 170 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!