Бу ҳақда Bild хабар берди.
Европа Иттифоқи давлатлари ҳукуматлари ва Европарламент вакиллари АҚШ саноат товарлари учун божларни бекор қилиш, шунингдек, Қўшма Штатлардан келтириладиган денгиз ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун Европа бозорини янада кенгроқ очиш бўйича келишувга эришдилар.
Агар 2029 йилнинг 31 декабрига қадар Европа компаниялари зарар кўргани ёки янги номутаносибликлар юзага келгани аниқланса, автоматик равишда "стоп-кран" (шартномани тўхтатиш механизми) ишга тушади, деб баёнот берди Европарламентнинг савдо қўмитаси раҳбари Бернд Ланге.
Мазкур келишув ЕИ Кенгаши ва Европарламент томонидан расман тасдиқланиши керак.
Эслатиб ўтамиз, Трамп Европа Иттифоқига ушбу масалани ҳал қилиш учун 4 июлгача муҳлат берган эди.