Европа Иттифоқи Россия ва АҚШ президентлари Владимир Путин ва Дональд Трамп ўртасидаги кеча бўлиб ўтган телефон суҳбати Украинадаги можаронинг ечимини яқинлаштиришига умид қилмоқда.
Бу ҳақда Европа кенгаши президенти Антонио Коста ва Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйеннинг қўшма баёнотида айтилган.
"Ушбу даҳшатли урушнинг натижаси Украина учун кенг қамровли, адолатли ва мустаҳкам тинчлик бўлиши керак. Кечаги телефон суҳбати бу йўналишдаги олдинга қадам бўлди деб умид қиламиз. Биз Украинани қўллаб-қувватлашда собитмиз", - дея таъкидлади Коста ва фон дер Ляйен.