Европа Иттифоқи кенгаши Суриянинг 24 ташкилотидан иқтисодий санкцияларни олиб ташлади.
Бу ҳақда ЕИ Кенгаши матбуот хизмати ўз расмий сайтида маълум қилди.
"Кенгаш Сурия бўйича барча иқтисодий чеклов чораларини бекор қилувчи ҳуқуқий актларни қабул қилди, хавфсизлик нуқтаи назаридан асосланганлари бундан мустасно," - дейилади хабарда.
Қайд этилишича, санкциялардан озод қилинган ташкилотлар қаторига Сурия Марказий банки ва нефтни қайта ишлаш билан шуғулланувчи корхоналар киради.