Бугун 15 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

ЕИ Россиянинг Полтавага зарбасидан сўнг, Украина мудофаасини кучайтиришга қарор қилганини эълон қилди

ЕИ Россиянинг Полтавага зарбасидан сўнг, Украина мудофаасини кучайтиришга қарор қилганини эълон қилди

Россия икки ярим йилдан бери қўшни давлатга қарши уруш олиб бормоқда, Украина бўйлаб ракета ва учувчисиз самолётлар ёрдамида ҳужумлар уюштирмоқда ва қўрқоқларча асосан тинч аҳоли нишонларига зарба бермоқда, дейилади Брюссел баёнотида.

"Полтавага қилинган ҳужум Россиянинг Украина ва унинг халқига қарши шафқатсиз урушини давом эттириш, йирик сондаги қурбонлар ва кенг кўламли вайронагарчиликларга олиб келишига уринишдаги қатъийлигини исботловчи яна бир мақсадли қон тўкишдир. Биз қурбонларнинг оилаларининг қайғусига шерикмиз ва Украина халқини қўллаб-қувватлаймиз", — дея муносабат билдирди Европа Иттифоқи ташқи сиёсати вакили Питер Стано.

Станонинг қайд этишича, бу ҳолатда Украина БМТ Низомидаги ўзини ҳимоя қилиш бўйича қонуний ҳуқуқига мувофиқ, Россия ҳудудидан амалга оширилаётган ҳужумларни самарали қайтариш ва тажовузкорни орқага суриш имкониятига эга бўлиши зарур.

У, шунингдек, Европа Иттифоқи Киевга ҳарбий ёрдам, жумладан, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва ўқ-дорилар етказиб беришни кенгайтириш тарафдори эканини таъкидлади.

Киритилди: 09:51 04.09.2024. Ўқилди: 1606 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!