ЕИ Россиянинг музлатилган активларидан олинаётган фойда ҳисобидан Украинага мудофаа учун 2 миллиард евро ажратди — Deutsche Welle
"Брюсселда бўлиб ўтган Европа Иттифоқи – Украина мудофаа форумида Киевга яна 900 миллион евро маблағни қуроллар ва ўқ-дорилар хариди учун ажратиш эълон қилинди", дея хабар бермоқда нашр.
Аввалроқ Евроиттифоқнинг ташқи сиёсат бўйича раҳбари Кая Каллас Украина қурол ишлаб чиқарувчилари билан 1 миллиард еврога тенг шартномалар имзолангани ҳақида маълум қилган эди.
Ушбу маблағлар Евроиттифоқда музлатилган Россия активларидан олинаётган даромадлар ҳисобидан ажратилмоқда. Умуман олганда, Европа Иттифоқи Украина мудофаа саноатини қўллаб-қувватлаш учун аллақачон 3,3 миллиард евро ажратган ва бу йўналишда Украина иқтисодиётининг энг йирик нотижорат хорижий инвестори бўлиб қолмоқда.
Бундан ташқари, Брюсселда ўтган форумда Европа Иттифоқи ва Украина мудофаа соҳасида қўшма мақсадли гуруҳ ташкил этилиши ҳам эълон қилинди. Ушбу гуруҳ Украина мудофаа саноатини Европа Иттифоқининг саноат тизимига интеграция қилиш билан шуғулланади. Бу, жумладан, Украинани Евроиттифоқнинг қайта қуролланиш дастури — ReArm Europe доирасида иштирок эттишини ҳам ўз ичига олади.