Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

ЕИ рақамли ҳамёнга ўтмоқчи

ЕИ рақамли ҳамёнга ўтмоқчи

Европа Иттифоқи барча қоғоз ва пластик ҳужжатлардан, хусусан, ID карта ва ҳайдовчилик гувоҳномасидан воз кечиш имконини берувчи рақамли ҳамён ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда ERR хабар берди.

Маълумотларига кўра, дастлабки рақамли ҳамён иловаси устида иш аллақачон якунланиб, синовдан ўтказила бошланган.

Рақамли ҳамёнда ҳайдовчилик гувоҳномалари, балиқ овлаш рухсатномалари, дори-дармонлар учун рецептлар ва бошқа рухсатномаларни сақлаш мумкин бўлади.

Хабар қилинишича, ҳамён эгасининг ихтиёрига кўра маълумотни ёпиш хусусиятига эга бўлади, яъни унда кимга, қандай маълумотларни кўрсатишни танлаш имкони бўлади.

Масалан, агар йўл полицияси ходими сизни тўхтаца, у ҳақиқатан ҳам сизнинг шахсий кодингиз ва исмингизни кўриш ҳуқуқига эга. Бардаги эшик қўриқчиси эса қаерда яшаётганингизни, шахсий кодингиз, туғилган санангиз ёки исмингизни билиши шарт эмас. У фақат 18 ёшдан ошганингизни билиши етарли, — дея изоҳ берди Давлат ахборот тизими департаменти эксперти Марк Эрлих.

Эрлихнинг сўзларига кўра, Европа Иттифоқи давлатлари учун 2025 йил охиригача рақамли ҳамёндан фойдаланишни бошлаш учун ҳеч қандай тўсиқ йўқ.

Киритилди: 21:51 29.03.2023. Ўқилди: 2014 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!