Европа Иттифоқига аъзо давлатлар Эронга қарши санкцияларни кенгайтириш ва Ҳормуз бўғозини блокада қилишда айбдор бўлганларни ҳам қамраб олишга келишиб олдилар.
Бу ҳақда Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазири Кая Каллас эълон қилди.
Люксембургда бўлиб ўтган Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари йиғилишида у ҳозирда Қизил денгизда кемаларни ҳимоя қилишни таъминлайдиган Яқин Шарқдаги блокнинг денгиз миссиясини кучайтиришга чақирди.