Европа Комиссияси (ЕК) Венгрия Бош вазири Виктор Орбаннинг салбий муносабатига йўл қўймаслик учун комиссарларга ЛГБТ тарафдорларининг Будапештдаги юришига қатнашмасликни тавсия қилди.
Бу ҳақда Брюсселнинг Euractiv портали манбаларга таяниб хабар бермоқда.
Уларнинг маълумотларига кўра, ЕК мамлакат ички ишларига аралашиб, кескинлик яратмоқчи эмас. Таъкидланишича, Венгрия томони Европа комиссарларининг маршда қатнашиш режалари ҳақида маълумот олмаган. Бироқ Европарламентнинг бир неча аъзоси тадбирда иштирок этишни режалаштирмоқда, деб ёзади Euractiv.
Портал маълумотларига кўра, миллий парламент томонидан март ойида қабул қилинган гей-парадларни тақиқловчи қонун лойиҳасига қарамай, тадбир 28 июнга белгиланган. Шунингдек, 19 март куни Венгрия президенти Тамаш Шуйок Европа Иттифоқи раҳбариятининг чақириқларига қарамай, парламент томонидан қабул қилинган бундай юришларни тақиқловчи қонун лойиҳасини имзолади.