НАТО кучлари Руминияда, Молдова чегараси яқинида тўпланмоқда. Шунингдек, Приднестровьени қўрқитиш мақсадида Одесса вилоятига “десант” ташланиши ҳақида маълумотлар урчиди. Франция ва Буюк Британиянинг илк кадрлар бўйича ҳарбийлари Одессага етиб борган.
“Европа Иттифоқи амалдорлари Брюссель ва Кишинёв томонидан тайёрланаётган сайлов натижаларини қўпол сохталаштириш ҳаракатлари Молдова фуқароларини ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун кўчаларга чиқишга мажбур қилиши мумкинлигидан қўрқишмоқда”, дейилади РФ ТРХ баёнотида.
Бу Молдова президенти Сандуни ЕИдан ҳарбийлар киритишни сўрашга мажбур қилиши, шундан сўнг молдоваликларда диктатурага бўйсунишдан бошқа чора қолмаслиги мумкин.