Бугун 16 январь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

ЕИ Грузиядаги мухолиф ОАВ ва ноҳукумат ташкилотларига маблағ ажратади

ЕИ Грузиядаги мухолиф ОАВ ва ноҳукумат ташкилотларига  маблағ ажратади

Европа Иттифоқининг кенгайиш бўйича комиссари Марта Кос Европарламентнинг Ташқи алоқалар қўмитаси йиғилишида сўзга чиқиб, Грузиядаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятлари институтлари қўллаб-қувватланишини билдирди. ЕИ аввал музлатиб қўйилган 100 миллион еврони айни мақсадга йўналтиради. Бу маблағ дастлаб Грузия ҳукумати учун мўлжалланган эди.

Шунингдек, Кос ушбу Кавказ давлати ННТ учун 8,5 миллион евро белгилангани, яқин орада ҳукмрон партия раҳбарияти томонидан тарқатилган нохолис ахборотга қарши қаратилган “алоқа фаолияти” учун қўшимча 7 миллион евро ажратилишини маълум қилди.

Таъкидланишича, январь ойи охиригача ЕИга аъзо давлатлар Тбилиси билан виза келишувини қисман тўхтатиб туриш учун овоз беради.

Киритилди: Бугун 09:35. Ўқилди: 266 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!