Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

ЕИ давлатлари мудофаа харажатларини ошириши ва Украинани қўллаб-қувватлаши керак - Урмас Рейнсалу

ЕИ давлатлари мудофаа харажатларини ошириши ва Украинани қўллаб-қувватлаши керак - Урмас Рейнсалу

Эстония ташқи ишлар вазири Урмас Рейнсалунинг сўзларига кўра, Европа давлатлари Украинадаги уруш туфайли мудофаа харажатларини ошириши керак. Вазирнинг маълум қилишича, Эстония мудофаа харажатларини ЯИМнинг 3 фоизигача оширишни режалаштирмоқда.

"Биз Европа давлатлари уруш пайтида ва ундан кейин мудофаа харажатларини икки баробар оширишини истардик ва ялпи ички маҳсулотимизнинг 3 фоизини миллий мудофаага сарфламоқчимиз", — дейди у Болтиқбўйи ва Скандинавия мамлакатлари вазирлари билан Киевга ташрифи чоғида Reuters агентлигига.

Россиянинг февраль ойида Украинага бостириб кириши ортидан НАТОнинг кўплаб аъзолари ҳарбий харажатларини ошириб бўлган. Рейнсалу, шунингдек, Европа Иттифоқи Украинага ҳарбий ёрдамни ошириши кераклигини таъкидлади.

"Умуман олганда, Европа Иттифоқи Украинага ҳарбий ёрдам учун ЯИМнинг тахминан 0,2 фоизини ажратмоқда ва агар биз кўрсаткични 1 фоизга еткиза олсак, бу урушнинг боришини ўзгартиришда катта аҳамиятга эга бўлади", — дея қўшимча қилди Эстония Ташқи ишлар вазири.

Киритилди: 22:54 28.11.2022. Ўқилди: 1968 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!