Бугун 3 июнь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Путин оиласида фарзандларга кимлар қараяпти?

Путин оиласида фарзандларга кимлар қараяпти?

Тергов лойиҳаси «Система» маълумотларига кўра, Россия президенти Владимир Путин фарзандларини тарбиялаш ва таълим бериш учун хорижлик энага ва гувернантлар жалб қилинган. Текширув муаллифлари болаларнинг таълими ва парваришига йилига юз минглаб доллар сарфланаётганини даъво қилмоқда.

Лойиҳага кўра, Путин фарзандлари хорижий тиллар, жумладан инглиз тилини ўрганади ва Европа таълим анъаналарига яқин муҳитда тарбияланмоқда. Бу ҳолат Россиянинг Ғарб давлатлари билан муносабатлари кескинлашган бир пайтда кузатилаётгани алоҳида қайд этилган.

Кремль анъанавий равишда президентнинг шахсий ҳаёти ҳақида изоҳ бермайди. Шу сабабли, Путин оиласи ҳақидаги маълумотларнинг катта қисми журналистик суриштирувлар ва очиқ манбаларга асосланади.

«Система» лойиҳаси журналисти Елизавета Сурначеванинг айтишича, суриштирув давомида болалар тарбияси ва таълими билан боғлиқ бир қатор ҳужжатлар ҳамда манбалар ўрганилган.

Шу билан бирга, бу маълумотларни Россия ҳукумати расман тасдиқламаган. Кремль Путиннинг оиласи ва фарзандлари ҳақидаги саволларга жавоб беришдан одатда бош тортади.

«Система» — Радио Озодлик лойиҳаси ҳисобланади. Россия ҳукумати мазкур ОАВ ва унинг айрим журналистларини «хорижий агент» сифатида рўйхатга киритган.

Киритилди: Бугун 20:31. Ўқилди: 371 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!