Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳрида яшовчи Нилуфар Шамсиева (исм-фамилялар ўзгартирилган) нимадир юмуш билан уйидан шошилганча чиқиб кетиб, хонадон эшигини ёпиш хаёлидан кўтарилади. Бундай эҳтиётсизлик эса, қимматга тушади. Яъни, қулай фурсатни кутиб юрган ҳамшаҳари, муқаддам судланган Арслон Носиров очиқ қолган эшик орқали унинг меҳмонхонасига кириб, сандиғи ичидаги 30 миллион 600 минг сўм пуллари ва 100 АҚШ долларини олганча кўздан ғойиб бўлади.
Уйига келиб бўлган воқеани кўрган Н. Шамсиева дарҳол ички ишлар органларига хабар беради. Зудлик билан ишга киришган осойишталик посбонлари жиноятни “иссиқ изида” фош этиб, гумондорни қўлга олишади.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов жараёнлари давом этмоқда.