Бугун 22 сентябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

“Единая Россия” партияси Россия Давлат думасида 355 та ўринга эга бўлади

“Единая Россия” партияси Россия Давлат думасида 355 та ўринга эга бўлади

Сайловларнинг дастлабки натижаларини Россия Марказий сайлов комиссияси (МСК) раҳбари Элла Памфилова маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, КПРФ 40 та, ЛДПР — 25 та, “Новые люди” — 20 та, “Справедливая Россия” эса 4 та ўринга эга бўлади (агар у беш фоизлик тўсиқдан ўта олса).

Бюллетенларнинг 95,16 фоизи қайта ишланганидан сўнг, “Единая Россия” 57,83%, КПРФ — 13,81%, ЛДПР — 8,98%, “Новые люди” — 7,96% овоз тўпламоқда.

“Справедливая Россия” 4,96% овоз тўплади ва ҳозирча беш фоизлик тўсиқдан ўта олмади. Памфилова ушбу партияда "ҳали имконият бор"лигини таъкидлади.

Россия Давлат Думаси сайловларида иштирок этиш кўрсаткичи (давомат) 59,32 фоизни ташкил этди. Сайловнинг якуний натижалари 25 сентябр куни эълон қилинади.

Киритилди: 21:55 21.09.2026. Ўқилди: 459 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!