Бугун 16 март, 2025 йил, якшанба

O'ZB

ЕЧЛнинг ушбу мавсумида энг кўп даромад топган клублар: «Бавария» — етакчи, «ПСЖ» иккинчи ўринда

ЕЧЛнинг ушбу мавсумида энг кўп даромад топган клублар: «Бавария» — етакчи, «ПСЖ» иккинчи ўринда

«Бавария» жорий мавсумги Европа Чемпионлар Лигасида энг кўп даромад қилган жамоа бўлди. Мюнхен клуби 106 млн евро ишлаб топиб, ушбу кўрсаткич бўйича барча иштирокчилар орасида биринчи ўринни эгаллади.

Иккинчи ўринда «ПСЖ» жой олган бўлиб, французлар 104,4 млн евро даромад қилди. Топ-3 ни «Интер» якунлаб, 103,1 млн евро ишлаб топди. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри Football Meets Data манбасига асосланиб хабар бермоқда.

ЕЧЛнинг жорий мавсумида энг кўп даромад топган 7 жамоа:

1. «Бавария» — €106 млн
2. «ПСЖ» — €104,4 млн
3. «Интер» — €103,1 млн
4. «Боруссия Дортмунд» — €102,2 млн
5. «Арсенал» — €102 млн
6. «Барселона» — €101 млн
7. «Реал Мадрид» — €101 млн

Шунингдек, мусобақанинг умумий соврин жамғармаси 2,47 млрд еврони ташкил қилиши ва у 36 жамоа ўртасида тақсимланиши таъкидланган.

Киритилди: 05:07 15.03.2025. Ўқилди: 444 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!