Бугун 28 август, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

ЕЧЛнинг 32 нафар иштирокчилари номи маълум бўлди

ЕЧЛнинг 32 нафар иштирокчилари номи маълум бўлди

Футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигасининг 4-саралаш босқичидан ўрин олган учта жавоб ўйини 26 август, сешанба куни бўлиб ўтди. Шу тариқа умумий босқичнинг 32 нафар иштирокчиси маълум бўлди.

Умумий босқичга "Қайрат" (Қозоғистон), "Буде-Глимт" (Норвегия) ва "Пафос" (Кипр) саралашдан ўтди.

Бунгача "Тоттенхэм", "Ливерпуль", "Арсенал", "Манчестер Сити", "Челси", "Ньюкасл" (барчаси - Англия), "Наполи", "Интер", "Аталанта", "Ювентус" (барчаси - Италия), "Барселона", "Реал", "Атлетико", "Атлетик", "Вильярреал" (барчаси - Испания), "Бавария", "Байер", "Айнтрахт", "Боруссия Д" (барчаси - Германия), "Пари Сен-Жермен", "Марсель", "Монако" (барчаси - Франция), ПСВ, "Аякс" (иккаласи - Нидерландия), "Спортинг" (Португалия), "Юнион" (Бельгия), "Галатасарой" (Туркия), "Славия" (Чехия), "Олимпиакос" (Греция) жамоалари умумий босқич йўлланмасини қўлга киритганди.

Чемпионлар Лигаси-2025/26 мусобақасининг умумий босқичи 16 сентябрь куни старт олади ва 28 январь куни якунланади. Плей-офф босқичи 17 февралда бошланади. Финал 30 май куни Будапештда бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Киритилди: 07:00 27.08.2025. Ўқилди: 872 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!