Чемпионлар лигасининг ҳар икки финалчиси маълум бўлди.
"Интер" ярим финалда "Барселона"ни мағлуб этди (3:3, 4:3), "ПСЖ" "Арсенал"ни мағлуб этди (1:0, 2:1). Ушбу жамоалар мусобақанинг ҳал қилувчи ўйинида тўқнаш келишади.
Финал 31 май куни Мюнхенда бўлиб ўтади. Миланликлар учун у тарихда еттинчи, парижликлар учун эса иккинчи бўлади.