Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

ЕЧЛ. Фантастик ўйинда "Интер" "Барселона"ни мағлубиятга учратди

ЕЧЛ. Фантастик ўйинда "Интер" "Барселона"ни мағлубиятга учратди

Миландаги “Сан-Сиро” стадионида бўлиб ўтган Чемпионлар Лигаси ярим финали жавоб учрашуви доирасида “Интер” ва “Барселона” жамоалари ўзаро тўқнаш келди. Польшалик ҳакам Шимон Марчиньяк бошчилигида ўтказилаётган учрашув асосий вақтда 3:3 ҳисобида якунланди.

22-дақиқада “Интер” ҳужумчиси Лаутаро Мартинес ҳисобни очди. Биринчи таймнинг якунларида Хакан Чалханоглу пенальтидан гол уриб, мезбонларнинг устунлигини мустаҳкамлади.

54-дақиқада Эрик Гарсия ҳисобни қисқартирди, 60-дақиқада эса Дани Ольмо мувозанатни тиклади. 88-дақиқада Рафинья гол урган ҳолда “Барселона”ни олдинга чиқарди, аммо 90+3-дақиқада Франческо Ачерби жавоб голини урди.

Қўшимча бўлимларнинг дастлабкисида Фратеззи томонидан киритилган гол "Интер"ни финалга олиб чиқди - 4:3.

Киритилди: 02:43 07.05.2025. Ўқилди: 722 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!