Бугун 27 июль, 2026 йил, душанба

O'ZB

ДХХ: Самарқандда 2 кг 80 грамм гашишни сотмоқчи бўлган 3 нафар шахс қўлга олинди

 ДХХ: Самарқандда 2 кг 80 грамм гашишни сотмоқчи бўлган 3 нафар шахс қўлга олинди

Давлат хавфсизлик хизмати томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Самарқанд вилоятининг Ургут туманида яшовчи 3 нафар шахс 2 кг 80 грамм гашиш моддасини шартли харидорга 27,4 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида ушланди.

Маълум қилинишича, ушланганлардан бири муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жиноят учун судланган шахс ҳисобланади.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 18:04 22.06.2026. Ўқилди: 799 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!