Бугун 24 сентябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

DW: Нидерландияда миграцияга қарши норозилик намойишлари тартибсизликларга айланиб кетди

 DW: Нидерландияда миграцияга қарши норозилик намойишлари тартибсизликларга айланиб кетди

Нашрнинг хабар беришича, Нидерландияда 20 сентябр куни қочқинларга бошпана бериш қоидаларини қатъийлаштириш ва иммиграцияни чеклаш талаб қилинган оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтди.

"Гаага шаҳрида тахминан 1500 киши А12 автомагистралини тўсиб қўйди. Намойишчиларнинг бир гуруҳи полиция машинасини ёқиб юборди, ҳуқуқ-тартибот ходимларига тош, шиша идиш ва пиротехника воситалари билан ҳужум қилди", дея ёзмоқда DW.

Полиция сув пуркагичлар ва кўзни ёшлантирувчи газдан фойдаланди, 30 киши ҳибсга олинди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар воқеаларнинг видеоёзувларини ўрганмоқда ва янги ҳибсга олишлар бўлиши мумкинлигини истисно қилмаяпти.

Намойишчилар, шунингдек, сўл-либерал “Демократлар-66” партияси офисининг деразалари синдирди. Нидерландия расмийлари намойишчиларнинг зўравонлигини кескин қоралади.

"Агар сиз бизни қўрқитамиз деб ўйлаётган бўлсангиз, адашяпсиз. Биз ҳеч қачон экстремистик қўзғолончилар гўзал мамлакатимизни тортиб олишига йўл қўймаймиз", — деди “Демократлар-66” партияси етакчиси Роб Йеттен.

Ўта ўнг қанотдаги Эркинлик партияси (PVV) раҳбари Герт Вилдерс тартибсизлик иштирокчиларини “аҳмоқлар” деб атади ва уларга нисбатан кескин чоралар кўришни талаб қилди.

Киритилди: 17:15 21.09.2025. Ўқилди: 533 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!