Бугун 2 сентябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

DW: Исроил Ғазо шаҳрини “хавфли ҳудуд” деб эълон қилди ва гуманитар танаффусларни тўхтатди

DW: Исроил Ғазо шаҳрини “хавфли ҳудуд” деб эълон қилди ва гуманитар танаффусларни тўхтатди

Бу қарор Исроил армияси шаҳарга кенг миқёсли ҳужумга тайёргарлик кўраётган бир пайтда қабул қилинди.

Нашрнинг хабар беришича, Ғазода гуманитар ташкилотлар аҳолига ёрдам етказиши учун жорий қилинган “тактик танаффуслар” бекор қилинди. Бу танаффуслар шаҳар бўйлаб июл ойи охиридан бери амал қилиб келаётган эди. Ўшанда очарчилик ҳақидаги кўплаб хабарлар фонида Исроил гуманитар ёрдам етказишга қўйилган чекловларни олиб ташлаганди.

Исроил Мудофаа кучлари (ЦАХАЛ) баёнотига кўра, Ғазо сектори ҲАМАС гуруҳининг сўнгги таянч нуқталаридан бири ҳисобланади, шунинг учун шаҳар Исроил назорати остига олиниши кераклигини таъкидламоқда.

Шу билан бирга, кўплаб халқаро ташкилотлар Ғазо шаҳрида жанг олиб боришнинг жиддий оқибатларидан огоҳлантирмоқда, чунки бу ерда бутун секторнинг муҳим аҳамиятга эга инфратузилма объектлари ва тиббиёт муассасалари жойлашган.

Киритилди: 09:14 30.08.2025. Ўқилди: 600 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!