Бугун 7 ноябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

DW: Германияда бир ҳафтадан камроқ вақт ичида учинчи марта дронлар ҳақидаги хабарлар сабабли аэропорт ёпилди

DW: Германияда бир ҳафтадан камроқ вақт ичида учинчи марта дронлар ҳақидаги хабарлар сабабли аэропорт ёпилди

Нашрнинг хабар беришича, 5 ноябр оқшомида Ҳанновер аэропорти бир неча соатга фаолиятини тўхтатган. Аэропорт маъмурияти қўнишга яқинлашаётган самолётлардан бирининг экипажи ҳавода дронни кўриб, бу ҳақда диспетчерларга хабар бергач, парвозлар тўхтатган.

Дастлабки тахминларга кўра, дрон ажропорт яқинидаги саноат зоналаридан бирининг устида кузатилган.

Аэропорт ишининг тўхтатилиши туфайли учта рейс бошқа йўналишга йўналтирилган, қолганлари эса кечиктирилган.

Сўнгги ойларда дронлар сабабли Европанинг турли минтақаларида, жумладан, Германия, Дания, Литва, Норвегия ва Францияда аеропортлар бир неча бор вақтинча ёпилган. Дронларни ким учираётгани ҳақида расмий маълумот берилмаган.

Киритилди: 14:46 06.11.2025. Ўқилди: 285 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!