Бугун 31 июль, 2026 йил, жума

O'ZB

Дуров "террорист ва экстремистлар" рўйхатига киритилганидан сўнг Telegram'дан фойдаланишни давом эттириш бўйича баҳслар авж олмоқда

Дуров "террорист ва экстремистлар" рўйхатига киритилганидан сўнг Telegram'дан фойдаланишни давом эттириш бўйича баҳслар авж олмоқда



​Digital & Analogue Partners ҳамкори Екатерина Смирнова "Коммерсантъ" нашрига маълум қилишича, чекловлар биринчи навбатда мессенжер асосчисининг шахсий пул маблағлари ва бошқа мол-мулкига дахл қилади.

​"Telegram'дан одатдагидек фойдаланиш (ёзишмалар, каналларни ўқиш, қўнғироқлар) илгаригидек жиноят таркибини ҳосил қилмайди. Шундай бўлсада, бу қарор Telegram учун мутлақо аҳамиятсиз деб бўлмайди, у платформага бўлган босимни оширади ва унинг фаолиятини янада чеклаш сари навбатдаги қадам бўлиши мумкин. Бироқ Дуровнинг рўйхатга киритилиши фойдаланувчилар учун оқибатларга ёки Telegram'нинг автоматик тақиқланишига олиб келмайди", — дея таъкидлади у.

​Ахборот технологиялари соҳаси бўйича эксперт Владимир Зыков РИА "Новости" билан суҳбатда фойдаланувчилар иловани ўрнатиш, аккаунтга кириш, ёзишмалар олиб бориш, каналларни ўқиш, қўнғироқ қилиш ва ўз каналини юритишни давом эттиришлари мумкинлигини қўшимча қилди. Telegram'ни ўчириб ташлаш, каналлардан чиқиш ёки аллақачон тўланган Premium обунасидан воз кечишга ҳожат йўқ, деб қайд этди у.

Бироқ адвокат Максим Сикачнинг сўзларига кўра, 2025 йил июл ойида "Экстремистик фаолият тўғрисида"ги Федерал қонунга киритилган тузатишлар ташкилот аъзоларидан бири экстремистик моддалар бўйича айбдор деб топилган тақдирда, ушбу ташкилотни автоматик равишда "экстремистик" деб топиш имконини беради.

​"Шу билан бирга, Telegram'га нисбатан унинг фаолиятини террористик деб топиш бўйича алоҳида суд ҳужжати талаб этилади. Ҳозирча бу оддий фойдаланувчиларга нисбатан ҳуқуқбузарлик таркибини яратадими-йўқми, дейиш қийин.

Шунингдек, Facebook билан боғлиқ ҳолатга солиштириладиган бўлса, у ерда Россия фуқароларининг ушбу сервислардан фойдаланиши алоҳида кўрсатилган суд қарори бор эди. Telegram'га нисбатан ҳам шундай эслатма бўладими-йўқми ҳали номаълум", — деди адвокат "Коммерсантъ"га.

Киритилди: 21:15 30.07.2026. Ўқилди: 216 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!