Бугун 8 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Дунёнинг ҳавоси энг ифлос ерости транспорт йўли маълум бўлди

Дунёнинг ҳавоси энг ифлос ерости транспорт йўли маълум бўлди

Лондон ерости транспорт йўли ҳавонинг ифлосланиш даражаси бўйича мутахассислар томонидан энг ёмон ҳолатдаги метро деб топилди. Метродаги майда заррачаларнинг концентрацияси айрим ҳудудларда мавжуд меъёрлардан бир неча марта ёмонроқ эканлиги аниқланган. Бу ҳақда Қироллик коллежи тадқиқотидаги маълумотга асосланиб The Times хабар қилди.

Ҳавонинг ифлосланиши метрополитен вагонлари ғилдиракларининг релсларга ишқаланиши, тормоз колодкалари ва эскалаторларнинг фаолияти оқибатида юз бермоқда.

Олимлар метродаги ифлосланган ҳаво одамлар ҳаётига хавф солиши мумкинлигидан хавотирга тушган. Зарралар нафас йўлларига кириб, у ердан қон айланиш тизимига тушиши, одамларда юрак қон-томир касалликлари, инсулт ва нафас органларининг саратони касалликларини келтириб чиқариши мумкин.

«Биз ҳар йили поездлар, станциялар ва туннелларни тозалаш учун 60 миллион фунт стерлинг маблағ сарфлаймиз. Ушбу ҳаракатларнинг ҳаммаси йўловчилар ва метро хизматчиларининг тоза ҳавода нафас олишини таъминлаш мақсадида амалга оширилади», — дейди Transport for London хавфсизлик, соғлиқ ва атроф муҳит ҳолатини сақлаш масалалари бўйича компания бош инспектори Лилли Мэтсон.

Лондон метроси 1863 йилда очилган ва дунёдаги энг қадимги ерости транспорти ҳисобланади. Британия пойтахтидаги метрода жами 11 та йўналиш ва 270 та бекат мавжуд. Ҳар куни уч миллион атрофидаги аҳоли метрополитен хизматларидан фойдаланади.

Киритилди: 06:28 30.11.2019. Ўқилди: 1808 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!