Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Дунёнинг энг кучли армиялари – 2019: Бу сафар ким биринчи?

Дунёнинг энг кучли армиялари – 2019: Бу сафар ким биринчи?

Қудратли ва жанговор ҳолатга шай армия – мамлакатни ҳалқаро майдондаги мустаҳкам ўрнини таъминлайди. Сурия ва Украинада бўлиб ўтган барчага маълум воқеалардан кейин кўплаб мамлакатлар ўз эътиборларини ҳарбий кучларни янада ривожлантиришга жиддий қарата бошлади.

         Global Firepower махсус сайти 2019 йилда дунёнинг энг кучли ҳарбий кучлари рейтинги рўйхатини эълон қилди. Рўйхатдан 137 давлат жой эгаллаган, кучларни аниқлашда 55 ортиқ омиллар ҳисобга олинган.

         Бундан ташқари, атом бомбаси мавжуд ҳолатлар тўғридан-тўғри куч ҳисобланмаган (фақат билвосита қўшимча балл тақдим этилган).

Юртимиз Ўзбекистон Республикаси мазкур рўйхатда Қозоғистон, Ироқ, Озарбайжон, Дания, Сурия, Болгария каби давлатларни ортда қолдириб, 48-ўринни банд этган.

  1. Германия

         Дунёнинг кучли армияси рейтингини 178 минг жанговор аскари билан Германия қуролли кучлари банд этмоқда. Шу билан бирга мамлакатнинг мудофаа бюджети 49.1 млрд. АҚШ долларини ташкил қилади, бу миллионлик армияга эга Россия мудофаа бюджетидан кўп демакдир.

         Бироқ ҳарбий техниканинг аҳволи Мудофаа Вазирлигини хавотирга солмоқда. Германия армиясига етказиб берилаётган янги самолётлар, зирҳли автомобиллар ва бошқа техникаларнинг учдан бир қисмини соз ҳолатда деб ҳисоблаш мумкин. Бу ҳақида Stuttgarter Nachrichten нашри Германия Мудофаа Вазирлигининг махсус котиби Петер Таубер маълумотига таяниб хабар берди.

  1. Туркия

         355.000 амалдаги ҳарбий хизматчига эга ва 8.6 АҚШ доллар мудофаа бюджети билан Туркия ҳақли равишда дунёнинг энг кучли армияга эга давлатларидан бири ҳисобланади. У НАТОда АҚШдан кейин иккинчи ўринда энг кучли армия ҳисобланади.

         Қизиқарли факт: тинчлик вақтида Туркия ҳарбий хизматидан расман озод бўлиш имкони мавжуд. Мазкур хизмат 18 минг лира туради ва давлат бюджетига ҳар йили 25 дан 30 миллион АҚШ долларигача даромад келтиради. Ушбу маблағ армиянинг турли эҳтиёжларига сарфланади, масалан, ҳалок бўлган аскарларнинг оила аъзоларига.

  1. Буюк Британия

         Бу йил Англиянинг ҳарбий харажатлари, 2018 йилги 50 миллиард АҚШ долларига нисбатан 47.5 миллиард АҚШ долларигача қисқарди. Британия ҳарбий кучлари таркибида 150 минг ҳарбий хизматчи мавжуд, бу ҳолат ушбу рўйхатни энг кам сонини ташкил этади.

         Буюк Британия 2019 йил энг кучли ҳарбий кучлар 10 талигидан жой олганига қарамасдан унинг ҳарбий салоҳияти 20 йилга ортда қолмоқда. Нафақадаги генерал Ричард Бэрронс шундай фикрда. Бу ҳақда The Telegraph нашри шундай хабар берган.

  1. Жанубий Корея

         Сеул ва Вашингтон ҳарбий жиҳатдан яқиндан ҳамкорлик олиб боришади. Март ойининг бошида улар кенг кўламли “Тонмэн” деб номланган ҳарбий машқлар ўтказишди, май ойида эса мамлакат тарихида илк маротаба Жанубий Корея Taegeuk Қуролли Кучлари ва Ulchi Freedom Guardian АҚШ ҳарбий машғулотининг бир қисми иштирокида ҳарбий ва фуқаролар иштирокида машқлар ўтказилди.

         Жанубий Корея ҳарбий хизматида 625.000 нафар ҳарбий хизмат қилади, мудофаа бюджети эса 38.3 млрд. АҚШ долларини ташкил қилади.

  1. Япония

         Расман Япония Қуролли Кучлари “мудофаа кучлари” деб аталади, у денгиз, ер ва ҳаво кучларини ўз ичига олади.

         Ҳужум қилмаслик доктринасига қарамасдан, Япония Хитой ва Шимолий Кореяни асосий хавф деб ҳисоблайди ва ҳарбий имкониятларини доимий равишда модернизациялаштиради. Япон мудофаа кучларида 247 минг ҳарбий хизматчи хизмат қилади, мамлакатнинг мудофаа бюджети эса 47 млрд АҚШ долларини ташкил қилади.

  1. Франция

         Франция ҳукумати дастури 2019-2025 йилларда ҳарбий эҳтиёжларга кўзга кўринар ҳаражатларни назарда тутган. Улар деярли 300 миллиард еврога яқинлашади.

         2019 йилда бешинчи республика мудофаа харажатларини 40.5 млрд. долларгача кўпайтирди, 2018 йилга нисбатан 5 фоиз кўп. Маблағнинг асосий қисми киберҳимояланиш соҳасига қаратилади.

         Ҳозирги кунда Франция армиясининг амалдаги ҳарбий хизматчилари сони 205.000 ҳарбийни ташкил қилади.

  1. Ҳиндистон

         Халқаро стратегик кузатув институтининг (IISS) маълумотларига кўра, Ҳиндистон 2018 йилда 1.36 миллион ҳарбийдан, (захирадаги аскарларни ҳисобга олмаганда) ташкил топган, армия эҳтиёжларига 58 миллиард доллар, ёки ЯИМнинг 2.1% фоиз сарфлаган.

         Global Firepower маълумотига кўра, 2019 йилда Ҳиндистон мудофаага озгина камроқ харажат қилган ва бу 55 миллиард долларни ташкил қилади.  

  1. Хитой

         Энг кучли ҳарбий кучлар учлиги етакчилари йиллар ўтган сари ўзгармасдан қолмоқда. Булар Хитой, Россия ва АҚШ. Шу билан бирга энг кўп амалдаги ҳарбий хизматчилар Хитойда – 2.18 миллион ҳарбий, Global Firepower берган маълумотга кўра, мудофаа бюджети эса 224 млрд. долларни ташкил қилади.

         Бошқа ОАВнинг маълумотига кўра, 2019 йилда Хитой ўзининг ҳарбий бюджетини 178 млрд. долларга кўтаришни режалаштирган, бу ўтган йилгига нисбатан 8.9 % кўп демакдир. Иқтисодий ўсишни пасайишига қарамасдан Хитой ҳукумати ҳарбий эҳтиёжларни тежашни хоҳламаяпти.

  1. Россия                                                                                                                                          Энг кучлилар ичида иккинчи ўринда мустаҳкам жойлашган Россияда 1 миллион ҳарбий хизматчи мавжуд, мудофаа бюджети эса 44 млрд. долларни ташкил қилади. Шу билан бирга ҳарбий хизмат улуши бутун мамлакат бюджетидан 2019 йилда 17 % ташкил қилади, 2018 йилда у 17.3 % ташкил қилган, 2017 йилда бўлса – 19.3 %.

         Рейтингнинг биринчи ўрнини эгаллаган АҚШда тескари ҳолат кузатилмоқда, у ерда Мудофаа Вазирлиги улуши жорий йилда 14.9% ташкил қилади, 2018 йилда бўлса 14.7% ташкил қилган.

  1. АҚШ                                                                                                                                                 АҚШ 2019 йилда ҳарбий салоҳияти энг юқори мамлакат деб тан олинди. Ушбу давлат 1.28 млн. амалдаги ҳарбий хизматчига, 13.398 самолёт, 6200 дан ортиқ танк ва 716 млрд. доллар мудофаа бюджетига эга.

         Жорий йилнинг март ойида Дональд Трамп Конгрессга миллий мудофаа харажатларини 2020 йилда 750 млрд. долларгача кўтариш талаби билан мурожат қилди. Маблағнинг катта қисми Пентагон харажатларига ишлатилади, қолган қисми  – чет элдаги  операцияларга сарфланади.

         2019 йилда дунёнинг энг кучсиз армияси Бутан армияси деб топилди. У ерда бор йуғи 7 мингта одам мавжуд, мудофаа бюджети бўлса 10 миллион доллардан ошмайди.

Бекзод Мусурмонов таржимаси

Киритилди: 06:15 27.08.2019. Ўқилди: 8978 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!