Бугун 11 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Дунёнинг энг бой клублари рейтингги эълон қилинди - "МЮ" 2-ўринда!

Дунёнинг энг бой клублари рейтингги эълон қилинди - "МЮ" 2-ўринда!

CNBC телеканали 2025 тақвим йилидаги дунёнинг энг қиммат футбол клублари рейтингини эълон қилди.

Кутилганидек, "Реал Мадрид" биринчи ўринни эгаллади. "Қаймоқлилар"нинг қиймати 6,7 миллиард долларга баҳоланган. Иккинчи ўринда сўнгги йиллардаги спорт натижалари унчалик муваффақиятли бўлмаган "Манчестер Юнайтед" жойлашган. "Қизил иблислар" 6 миллиард долларга баҳоланган. Кучли учликни 5,65 миллиард доллар билан "Барселона" якунлаб турибди.

Кейинги ўринларда "Ливерпуль" (5,4 миллиард доллар), "Манчестер Сити" (5,2 миллиард доллар), "Бавария" (5,1 миллиард доллар), "ПСЖ" (4,55 миллиард доллар), "Арсенал" (4 миллиард доллар), "Тоттенхэм" (3,55 миллиард доллар) ва "Челси" (3,5 миллиард доллар) бормоқда.

Киритилди: 23:35 06.05.2025. Ўқилди: 835 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!