Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Дунёнинг 110 та давлатида коронавируснинг тарқалиш даражаси ошди

A A A
Дунёнинг 110 та давлатида коронавируснинг тарқалиш даражаси ошди

Коронавирус эпидемияси дунёнинг 110 та давлатида кучайган. Бу ҳақда Kazinform CОVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссияси Тelegram- каналига таяниб хабар беради.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Адханом Гебрейесуснинг маълум қилишича, дунё бўйлаб коронавирус билан касалланиш даражаси ошган, 110 та давлатда инфекциялар сони ортган.

Унинг сўзларига кўра, 110 та давлатда BА.4 ва BА.5 омикрон штаммлари тарқалиши туфайли вазият оғирлашмоқда, пандемия эса тугамаган.

«Юз миллионлаб одамлар, жумладан, кам таъминланган мамлакатлардаги тиббиёт ходимлари ва қариялар эмланмаган бўлиб, уларни вируснинг келажакдаги тўлқинларига қарши ҳимоясиз қилади», - деди ЖССТ раҳбари.

Шунингдек, у бутун дунё бўйлаб CОVID-19 билан касалланганлар сони 20 фоизга ошганини ва ЖССТ қамраб олган ҳудудларнинг ярмида коронавирус туфайли ўлим ҳолатлари ҳам ошганини таъкидлади.

Киритилди: 14:28 01.07.2022. Ўқилди: 2606 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!