Бугун 8 апрель, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Дунёга танилган олим, академик Абдумавлон Абдуллаев 92 ёшида вафот этди

Дунёга танилган олим, академик Абдумавлон Абдуллаев 92 ёшида вафот этди

Абдумавлон Абдуллаев 8 декабрь куни вафот этди, деб хабар берди Ўзбекистон Фанлар академияси матбуот хизмати.

Биолог-ботаник олим Абдумавлон Абдуллаев 1930 йилда Наманган вилоятида туғилган. Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институтининг бош илмий ходими лавозимида ишлаб келаётганди.

Абдуллаев Ўзбекистон Фанлар Академияси академик (1995). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, профессор (1980 й). Фанлар Академияси Ўсимликлар экспериментал биологияси институтида илмий ходим (1957-67 й.), лаборатория мудири (1967 й.), директор (1971-1982 ва 1985–1989 й.). Фанлар Академияси қишлоқ хўжалиги фанлари бўлими раиси (1997–98 й.) лавозимларида фаолият юритган.

Ғўзанинг ёввойи турларини йиғиш бўйича унинг келиб чиқиш марказлари бўлган Мексика (1975 й.), Перу (1984 й.), Сейлон, Хиндистон, Хитой (1989–90), Австралияга (1997 й.) уюштирилган экспедицияларга бошчилик қилган.

Киритилди: 14:11 08.12.2022. Ўқилди: 1891 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!