Бугун 11 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Дунёдаги энг йирик суверен фонд ҳисобланувчи Норвегия пенсия жамғармаси Исроилга алоқадор активларини сотишни бошлади — Reuters

Дунёдаги энг йирик суверен фонд ҳисобланувчи Норвегия пенсия жамғармаси Исроилга алоқадор активларини сотишни бошлади — Reuters

"Норвегия пенсия жамғармаси мамлакат молия вазирлигининг акциялар индексига кирмайдиган Исроилнинг 11 та компаниясидаги инвестициялардан воз кечишга қарор қилди. Бу инвестициялар “иложи борича тезроқ” сотилиши белгиланган", дея хабар бермоқда агентлик.

Бундан ташқари, жамғарма Ғазо сектори билан боғлиқ вазият сабабли Исроилдаги барча ташқи бошқарувчилар билан тузилган шартномаларни бекор қилади.

"Бу чоралар фавқулодда ҳолатларга жавобан кўрилмоқда. Ғазодаги вазият жиддий гуманитар инқироздир. Биз уруш ҳолатидаги мамлакатда фаолият юритаётган компанияларга сармоя киритмоқчи эмасмиз, Ғарбий cоҳил ва Ғазо секторидаги вазият эса сўнгги вақтларда ёмонлашди", — дея изоҳ берди жамғарма раҳбари Николай Танген.

Маълумотларга кўра, жамғарма 61 та Исроил компаниясига сармоя киритган бўлиб, портфелде қолган исроиллик компанияларга янги инвестициялар киритилмаслиги белгиланган.

Норвегия 2024 йил май ойида Фаластин мустақил давлат сифатида тан олган эди.

Маълумот учун, Норвегия пенсия жамғармаси дунёдаги энг йирик суверен фонд ҳисобланиб, унинг активлари қиймати 1,7 триллион доллардан ошади.

Киритилди: 17:50 12.08.2025. Ўқилди: 723 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!