Бугун 20 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Дунёдаги энг қўрқинчли маскан номи эълон қилинди

Дунёдаги энг қўрқинчли маскан номи эълон қилинди

Мутахассислар дунёдаги энг даҳшатли сайёҳлик масканини эълон қилишди. Бу ҳақда “The Sun” хабар бермоқда.

У Мексиканинг Мехикоси яқинидаги қўғирчоқ ороли бўлиб чиқди.

Афсонага кўра, оролда яшаган руҳоний Хулиан Сантана Баррера бир куни номаълум қизнинг қичқириғини эшитиб қолади. Эркак товушни эшитиб воқеа жойига келганида қиз йўқ, сувда эса бир қўғирчоқ сузаётган бўлади. Руҳоний марҳуманинг хотирасига бағишлаб ўша қўғирчоқни дарахтга осиб қўяди.

2001 йилдаги вафотигача Баррера сувдан жуда кўплаб қўғирчоқларни топиб олади. Уларни ўлган қизнинг руҳини тинчлантириш учун дарахтларга осиб чиқади.

Айтилишича, руҳонийдан ташқари, оролда бошқа ҳеч ким яшамаган, шунинг учун ҳеч ким унинг воқеасини исботлай ёки рад этолмайди. Сайёҳлар, қоронғ ва ваҳимали бўлишига қарамай, минглаб қўғирчоқлар билан безатилган оролга боришдан тўхтамаяптилар.

Киритилди: 06:15 24.08.2019. Ўқилди: 5580 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!