Бугун 14 август, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Дунёда шакар нархи энг юқори даражага чиқди

A A A
Дунёда шакар нархи энг юқори даражага чиқди

Бугун, 12 апрель куни савдолар чоғида шакар нархи бир тонна учун 705 АҚШ долларига етди.

Лондон фонд биржасида шакар бир тонна учун 701,7 АҚШ долларидан сотилмоқда ва биржада шакар нархи 2011 йилдан бери энг юқори даражага кўтарилди.

Bloomberg маълумотларига кўра, нархларнинг мисли кўрилмаган ўсишига Ҳиндистондан шакар экспорти қисқариши, шунингдек, бошқа мамлакатлар — Покистон ва Таиланддан етказиб беришнинг камайиши кутилаётгани сабаб бўлиши мумкин.

Бундан ташқари, Бразилиянинг жаҳон бозорларига шакар етказиб бериш ҳажми мамлакатда бензин нархининг ошиши туфайли пасаймоқда. Бу эса истеъмолчиларни биоёқилғи ва этанолга ўтишга ҳам мажбур қилган.

Киритилди: 23:39 12.04.2023. Ўқилди: 4267 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!