Бугун 17 декабрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Дунёда одамларнинг руҳий саломатлиги билан боғлиқ муаммолар пандемия даражасига етди — Financial Times

Дунёда одамларнинг руҳий саломатлиги билан боғлиқ муаммолар пандемия даражасига етди — Financial Times

Мазкур нашр ушбу мавзу бўйича кўплаб тадқиқотларни таҳлил қилган ҳолда шундай хулосага келган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва Халқаро меҳнат ташкилотининг ҳисоб-китобларига кўра, ҳар йили руҳий тушкунлик ва ташвиш туфайли 12 миллиард иш куни йўқотилади. Бу эса жаҳон иқтисодиётига 1 триллион доллар зарар келтиради.

Руҳий саломатликнинг ёмонлашув тенденцияси COVID-19 пандемияси билан кучайди, дейилади мақолада. Қайд этилишича, 2020-2021 йилларда дунёда депрессия ҳолатлари 25 фоизга ошган. ЖССТ одамларнинг руҳий саломатлиги бугунги кунга қадар 2019 йил даражасига қайтмаганини айтмоқда.

Deloitte тадқиқотлари шуни кўрсатадики, руҳий саломатлик муаммолари бизнесда, айниқса, молия ва суғурта соҳасида ишлайдиган одамлар орасида кенг тарқалган.

Киритилди: 23:36 16.12.2024. Ўқилди: 322 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!