Бугун 13 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Дунё бўйлаб вино ишлаб чиқариш 1961 йилдан бери энг паст даражага тушди

Дунё бўйлаб вино ишлаб чиқариш 1961 йилдан бери энг паст даражага тушди

2024 йил давомида дунё бўйича 226 миллион гектолитр вино ишлаб чиқарилди. Бу 1961 йилдан бу ёғига қайд этилган энг паст кўрсаткич. Ушбу маълумотни Халқаро узум ва вино ташкилоти бош директори Жон Баркер тасдиқлади. Йиллик миқдор озайиши 4,8 фоизни ташкил қилган.

– Айни ҳолат асосан иссиқ ҳаво ва қурғоқчилик каби фавқулодда экологик шароит, шунингдек шимолий ва жанубий ярим шарнинг асосий вино минтақаларида олдиндан айтиб бўлмайдиган об-ҳаво кузатилгани билан боғлиқ, – дейди мутахассис. – Баъзи ҳудудларда ишлаб чиқариш талабга қараб сустлашган. Қолаверса, кетма-кет тўртинчи йилдирки, ер юзида узумзор камаймоқда: ўтган йилги манфий кўрсаткич 0,6 фоиз, яъни 7,1 миллион гектар.

Узумзор катталиги бўйича жаҳон рўйхати бошида Испания туради – дунё майдонининг 13 фоизи. Кейинги поғоналарни Франция ва Хитой (11), Италия (10), Туркия (6), АҚШ (5 фоиз) банд этган.

Бу мамлакатлар орасида охирги йил фақат Италия узумзорни кенгайтирган.

Киритилди: 18:14 16.04.2025. Ўқилди: 658 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!