Мадагаскарда мингга яқин болалар кон саноатида ишлайди. Вояга етган оила аъзолари билан бирга улар хавфли шароитларда меҳнат қиладилар, зарарли чангдан нафас олишади. Бу болаларнинг кўпчилиги мактабни ташлаб кетишган.
"Агар биз ишламасак, овқат емаймиз", дейди Тенасоанинг бобоси Соджа. "Бу жуда оддий. Эркаклар, аёллар ва болалар омон қолиш учун ишлашлари керак."
Жуда кўп болалар конларда, фабрикаларда ва далаларда ишламоқда. Бутун дунё бўйлаб тахминан 138 миллион бола меҳнат қилмоқда, бу 2020-йилга нисбатан 12 миллионга кам.
2015-йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 2025-йилга қадар бутун дунё бўйлаб болалар меҳнатига чек қўйишни мақсад қилиб қўйган эди. Бироқ, Халқаро Меҳнат Ташкилоти (ХМТ) ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар Жамғармаси (ЮНИСEФ) томонидан эълон қилинган ҳисоботга кўра, мақсадга эришолгани йўқ.