Бугун 19 август, 2025 йил, сешанба

O'ZB

"Бир неча йиллар аввал Украинани Қрим ва Донбасснинг бир қисмини беришга мажбур қилишди..."

"Бир неча йиллар аввал Украинани Қрим ва Донбасснинг бир қисмини беришга мажбур қилишди..."

АҚШ етакчиси Доналд Трамп билан учрашиш учун Вашингтонга борган Украина президенти Владимир Зеленский ўз мамлакати ҳарбий ҳаракатларни якунлаш ва узоқ муддатли тинчликка эришишга интилаётганини айтди. Шу билан бирга, у ҳаммаси худди аввалгидек бўлмаслиги кераклигини таъкидлади.

«Бу урушни тезроқ ва ишончлироқ тугатишни ҳаммамиз бирдек истаймиз. Тинчлик эса узоқ давом этиши керак. Бир неча йиллар аввал Украинани Қрим ва Донбасснинг бир қисмини беришга мажбур қилишди. Путин эса бундан шунчаки янги ҳужум учун плацдарм сифатида фойдаланди. Энди бундай бўлмаслиги керак. Ёки 1994 йилда Украинага гўёки «хавфсизлик кафолатлари» берилган, аммо бунинг фойдаси бўлмади. Албатта, 2022 йилдан кейин украиналиклар Киев, Одесса, Харковни бермагани каби Қримни ҳам бермаслик керак эди. Украиналиклар ўз ери, ўз мустақиллиги учун курашмоқда. Ҳозир жангчиларимизнинг Донецк ва Суми вилоятларида муваффақиятлари бор. Ишончим комилки, биз Украинани ҳимоя қиламиз, хавфсизликни амалда кафолатлаймиз ва халқимиз президент Трампдан, Америкадаги барчадан, ҳар бир ҳамкордан қўллаб-қувватлаши ва бебаҳо ёрдами учун доимо миннатдор бўлади. Россия ўзи бошлаган бу урушни тугатиши керак. Ва умид қиламанки, Америка билан, европалик дўстларимиз билан умумий кучимиз Россияни ҳақиқий тинчликка мажбурлайди», деб ёзди Зеленский.

Трамп Зеленскийнинг ташрифидан олдин, «агар хоҳласа, у Россия билан урушни деярли дарҳол тугатиши» мумкинлигини айтди. Бунинг учун Қримдан ва НАТО аъзоси бўлиш фикридан воз кечиши керак, деган эди.

Киритилди: 14:05 18.08.2025. Ўқилди: 1291 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!